Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбектелеком» компаниясига янги бош директор тайинланди

«Ўзбектелеком» компаниясига янги бош директор тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Янги директорни компания умумий мажлисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев таништирди, деб хабар берди «Sputnik».

«Ўзбектелеком» компанияси бош директорлигига Фарҳод Рўзиев тайинланган. У Шуҳрат Қодировнинг ўрнини эгаллаган.

Фарҳод Рўзиев бунга қадар «Sarkor Telecom» компанияси директори лавозимида ишлаган, шунингдек, АҚШнинг «Winncom Technologies» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида ишлаган. У 2011 йилда Ўзбекистондаги интернет-провайдер — «Uzonline» лойиҳасининг яратувчилардан бири бўлган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг