Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Папуа-Янги Гвинея шимолида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Папуа-Янги Гвинея шимолида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Папуа-Янги Гвинея шимолида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Камида 5 кишининг ҳалок бўлгани ва мингга яқин уйларга шикаст етгани айтилмоқда.

«Айни пайтда мингга яқин уйлар шикастланди. Ҳудуднинг катта қисмида содир бўлган ер силкиниши оқибатлари ўрганиляпти», – дейди Шарқий Сепик провинцияси губернатори Аллан Берд.

Якшанба куни зилзила содир бўлганида Сепик дарёси қирғоғидаги ўнлаб қишлоқлар аллақачон сув тошқинига рўбраў келишган эди. Ҳудуд бош полициячиси Кристофер Тамарининг маълум қилишича, маъмурият зилзилада 5 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган, бироқ «қурбонлар сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг