Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Петр Порошенко мағлубиятни тан олди

Петр Порошенко мағлубиятни тан олди

Фото: «РИА Новости»

Украина президентлигига номзод ва амалдаги президент Петр Порошенко сайловдаги мағлубиятни тан олди. Кеча бўлиб ўтган сайловда экзитпол натижаларига кўра овоз берувчилар Владимир Зеленскийга 73,2 фоиз овоз беришган.

Порошенко эса 25,3 фоиз овозга эга бўлди. Амалдаги президент сайловдаги мағлубиятни расман тан олди ва Зеленскийга ишга киришиб кетишида ёрдам беришга ваъда берди.

Порошенко май ойида расман президентликдан кетади. У 2014 йилдан буён Украинани бошқариб келаётган эди.

Аммо Порошенко сиёсатдан кетмоқчи эмас. Энди у ўз партияси билан парламент сайловларида иштирок этмоқчи ва муҳолифат сифатида фаолиятини давом эттирмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг