Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистондаги терактларда 40 га яқин инсонлар ҳалок бўлди

Покистондаги терактларда 40 га яқин инсонлар ҳалок бўлди

Фото: «Manager.bg»

Бугун, 23 ноябрь куни Покистоннинг Хангу шаҳридаги бозорда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Хабар» агентлиги маълум қилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, мотоциклда одамлар гавжум жойга кириб келган номаълум шахс ўзини портлатиб юборган.

Машъум ҳодиса 35 кишини ҳаётдан олиб кетди, 40 дан зиёд инсон жароҳатланган.

Радикал гуруҳлардан ҳеч бири воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эмас.

Эслатиб ўтамиз, бу воқеа билан бир пайтда Карачида Хитой консулхонасига уч нафар номаълум шахс ўт очиш қуроллари ва гранаталар билан ҳужум қилган, икки нафар покистонлик полицияси воқеа жойида ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг