Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг кино бўйича янги қарори қабул қилинди

Президентнинг кино бўйича янги қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5151-сон, 19.06.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 1968–1997 йилларда Ўзбекистонда ўтказиб келинган «Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент халқаро кинофестивали» «Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали номи билан қайта тикланиб, 2021 йилдан ҳар йили сентябрь–октябрь ойларида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Шунга кўра, «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилда 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари «Тинчлик, тараққиёт ва маърифат» шиори остида ўтказилади.

Ғояси ва мазмуни Кинофестиваль шиорига мос, жаҳон кинематографияси ривожида салмоқли ўринга эга фильмларнинг ижодкорлари диплом, рамзий ҳайкалча ва ҳар бири 20 минг АҚШ долларидан иборат бешта пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, Осиё қитъаси ва қадимий Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатлар ёш киноижодкорларининг қисқа метражли фильмлари фестивали ғолиблари диплом ва қуйидаги миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

 1-ўрин учун – 15 минг АҚШ доллари;
 2-ўрин учун – 10 минг АҚШ доллари;
 3-ўрин учун – 7 минг АҚШ доллари.

Қарор билан Алишер Навоий номидаги кино саройи Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази бошқарувига берилиб, унинг негизида «Киночилар уйи» ташкил қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг