Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида ўзгаришлар бўлиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 17 апрелдаги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарорига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар қуйидагича:
1-илова (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси) қуйидаги таҳрирда баён этилиши лозим:
-Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси
-Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
-Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
-Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари
-Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари
-Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги
-Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
-«Ўззооветтаъминотхизмат» давлат унитар корхонаси
-«Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси
-«Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат унитар корхонаси
-Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази
-Касб-ҳунар коллежлари
-Агроинновация» давлат унитар корхонаси».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter