Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қоракўлдаги тўқайзорга ўт кетди

Қоракўлдаги тўқайзорга ўт кетди

Иллюстратив фото

Бухоронинг Қоракўл тумани ҳудудидаги тўқайзорга ўт кетди. Айни хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади. Унга кўра, жорий йилнинг 23 август куни кечга яқин туманнинг «Қизқальа» ва «Гурли» массивлари чўл ҳудудидан ўтувчи Амударё қирғоғидаги тўқайзорда чақмоқ уриши натижасида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида тўқайзорнинг 800 гектарида бўлган қамиш, йўлғун ва қуруқ хашаклар ёниб кетган, жабрланган шахслар мавжуд эмас.

Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг