Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қородамни қўлга туширганга бериладиган мукофот пули оширилди

Қородамни қўлга туширганга бериладиган мукофот пули оширилди

Фото: «Depositphotos»

Оклахома штати маъмурияти қородамни қўлга туширганлик учун мукофот пулини оширди. Бу ҳақда 7 март куни «The Sun» хабар бермоқда.

Ҳозирга қадар қородамни овлаганлик учун мукофот пули 25 минг долларни ташкил этарди, энди одамсимон мавжудотни қўлга туширган киши 2,1 миллион доллар олади.

Қонунчиликдаги янгилик штатга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган, дея таъкидлайди газета.

«Бу одамлар учун бизнинг ўлкадан баҳра олиш ва кўнгил очишга ажойиб имконият бўлади», — деб ҳисоблайди АҚШ конгресси вакиллик палатаси аъзоси ва қонун чиқарувчи ташаббус муаллифи Жастин Хамфри.

Бундан ташқари, штат расмийлари қородамни овлаш учун лицензия жорий этишни кўриб чиқишмоқда. Одамсимон мавжудот атрофида реклама кампанияси иш бошлайди, жумладан, у давлат рақамлари, стикерлар ва Bigfoot бошқарув станцияларини ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг