Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон парламенти пойтахт номи Нурсултонга ўзгаришини маъқуллади

Қозоғистон парламенти пойтахт номи Нурсултонга ўзгаришини маъқуллади

Фото: «Tengrinews.kz»

Қозоғистон парламенти пойтахт Остона номини Нурсултонга ўзгартириш ҳақидаги таклифни маъқуллади. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг янги сайланган раҳбари Қосим-Жомарт Токаев Остона номини  Қозоғистон биринчи президенти шарафига Нурсултонга ўзгартиришни таклиф этганди. 

Мазкур шаҳар 1997 йил 10 декабрдан расман Қозоғистон пойтахти ҳисобланади. Ҳозирда бу ерда 1 миллиондан зиёд аҳоли яшайди. Миллонер-шаҳар унвони 2017 йилда қўлга киритилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг