Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев расмий кутиб олиш маросимидан репортаж (видео)

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев расмий кутиб олиш маросимидан репортаж (видео)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келгани ҳақида хабар бергандик.

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари бугун, 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтмоқда. Маросим Президент матбуот хизматининг «Фейсбук»даги расмий саҳифасида трансляция қилинди.

Кўксарой қароргоҳида Қозоғистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳар икки давлат мадҳияси янгради.

Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг