Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон тоғларида ўзбекистонлик сайёҳ ҳалок бўлди

Қозоғистон тоғларида ўзбекистонлик сайёҳ ҳалок бўлди

Жорий йил 1 сентябр куни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ФВБга 1996 ва 1997 йилларда туғилган икки нафар йигитнинг 31 август куни Чимкентдан тоғларга жўнаб кетгани ва қайтиб келмагани ҳақида хабар келиб тушган. Қўнғироқ келиб тушганидан сўнг дарҳол қидирув-қутқарув ишлари бошланган.

Қўшни давлат ФВБнинг берган маълумотига кўра, қидирув тадбирлари денгиз сатҳидан 2200 метр баландликдаги Сайрамсу чўққиси ҳудудида, Каскасу қишлоғидан 8 км узоқликда жойлашган Сайрам-Угом миллий табиат боғи ҳудудида ўтказилди.

Хавфли тоғли ҳудудларда олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида ФВБ қутқарувчилари сайёҳлардан бири билан овозли алоқа ўрнатган ва сайёҳ шеригининг, 1996 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дарага тушиб, ҳалокатли тан жароҳатлари олганини билдирган.

Сайёҳларни қутқариш учун Чимкентдан беш нафар профессионал алпинист жалб қилинган ва улар ёрдамида бир нафар омон қолган сайёҳ, шунингдек, марҳумнинг жасади олиб чиқилган.

Манба: gov.kz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг