Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда андижонлик аёлни юк поезди уриб кетди

Қозоғистонда андижонлик аёлни юк поезди уриб кетди

Фото: «Prokazan.ru»

Кеча, 23 март куни соат 16:12да Ўзбекистон Республикаси ФВВ ФВБМга Қозоғистон Республикаси ФВБМ ИИВ ФВКдан яна бир мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар келиб тушди.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси андижонлик Рўзихон Сатимова «Карабас» темир йўл бекати (Қозоғистон, Қарағанда вилояти Абай тумани) ҳудудидаги темир йўлни пиёда кесиб ўтишга уринаётган вақтида юк поезди уриб юборган.

Олган тан жароҳати туфайли Р.Сатимова воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда унинг жасади Қарағанда вилояти Абай туманидаги шифохонада сақланмоқда.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг