Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда бензин тақчиллигини йўқотишнинг йўли топилди

Қозоғистонда бензин тақчиллигини йўқотишнинг йўли топилди

Фото: «Казинформ»

Қозоғистонда айни вақтда нефтни қайта ишловчи учта завод фаолият кўрсатиб, мазкур заводлар ёнилғи-мойлаш материалларининг асосий турлари бўйича фақат ўрта муддатли истиқболгача ички бозор эҳтиёжларини қоплай олади. Бу ҳақда «Казинформ» АА хабар бермоқда.

Таъкидланишича, агентликнинг расмий сўровига Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги жавоб йўллаган бўлиб, унда Қозоғистонда нефтни қайта ишловчи тўртинчи заводни қуришни таҳлил қилувчи ишчи гуруҳ томонидан мамлакатнинг автобензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросинга бўлган эҳтиёжи ўрганиб чиқилиб, маълум хулосага келингани баён қилинган.

Унга кўра, Қозоғистонда 2021 йилда автобензин, 2023 йилда дизель ёқилғиси, 2026 йилда авиакеросин тақчиллиги юзага келиши мумкин.

Шу боисдан 2022 йилгача Қозоғистонда нефтни қайта ишловчи янги завод қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Канат Бозумбаев маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг