Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодировнинг ўғли салкам ярим миллион долларлик соатини намойиш этди

Рамзан Қодировнинг ўғли салкам ярим миллион долларлик соатини намойиш этди

Фото: Instagram

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров янги ҳашаматли соатини намойиш этди.

17 ёшли Адам Қодиров ижтимоий тармоқларда синглиси Табарик томонидан чоп этилган суратда Epic SF 24 сериясидаги Америка бренди Jacob&Cо аксессуарига ўхшаш соат таққан ҳолда пайдо бўлди.

Ушбу соат моделининг нархи деярли ярим миллион долларни ташкил қилади. 

Кадрда Адам оқ кўйлак, шим ва шляпада суратга тушган. 496 715 доллар  - Epic SF 24 сериясидаги Jacob&Cо бренди соатларининг нархи шу нархни ташкил этади. 

 Модел юздан ортиқ олмос билан безатилган. 

Рублда соатнинг нархи тахминан 41 миллион рублни ташкил қилади. Ушбу модел 18 каратли оқ олтиндан ясалган, корпуси 104 та олмос билан безатилган. Соат тасмаси чармдан қилинган, ойнаси эса тирналишга чидамли.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли ўғли Адам Қодиров ёзда ўзининг тўйига Jacob & Co. компаниясининг Jacob & Co. Billionaire Ashoka соатини таққан ҳолда келганди. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг