Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодировнинг ўғли ЙТҲга учради: уни Москвага олиб кетишди

Рамзан Қодировнинг ўғли ЙТҲга учради: уни Москвага олиб кетишди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров иштирок этган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг у Грознийдан Москвага олиб кетилган. Бу ҳақда «Фортанга» нашри манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр 16 январь кечқурун Грознийдан парвоз қилган Россия ФВВга тегишли Ан-148-100ЕМ самолётига эътибор қаратган. Ушбу борт FlightRadar хизматида қайд этилган. Ан-148-100ЕМ тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган «учувчи госпиталь» ҳисобланади: унда олти нафар бемор учун ётиб даволаниш ўринлари ва парвоз давомида тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи махсус модуллар мавжуд.

«Агентство» нашри онлайн-хариталар маълумотларига таяниб, эҳтимолий ЙТҲ содир бўлган Грозний марказида йўллар ёпиб қўйилганини, шунингдек, Адам Қодиров дастлаб олиб келинган, деб тахмин қилинаётган республика шифохонаси атрофида катта тирбандликлар юзага келганини маълум қилди.

«Кавказ.Реалии» нашри манбаларига кўра, 18 ёшли Адам Қодиров кортежда олдинда ҳаракатланаётган автомобилни шахсан ўзи бошқарган ва жуда юқори тезликда ҳаракатланган. Нашр маълумотларига кўра, машина тўсиққа урилиб кетган.

Манбалардан бири Адам Қодиров ҳушига келганини ва шифокорлар унинг ҳаётига хавф йўқ, деб баҳолашганини айтган. У тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида Грозний аэропортига етказилган.

Бундан олдин мухолифатга яқин Niyso канали ушбу аварияда UFC жангчиси Хамзат Чимаев ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ кейинчалик бу маълумот рад этилди. Ҳукуматга яқин каналлар ва «Чечня сегодня» агентлиги аноним манбаларга таяниб, Чимаев Дубайда эканини ва унинг аҳволи яхши эканини билдирган. Шу билан бирга, ЙТҲ ва унда Адам Қодировнинг иштироки бўйича ҳозиргача расмий баёнот ҳам берилмади.

Чимаевнинг Instagram’dagi сўнгги пости 13 январь санаси билан белгиланган. «Фортанга» манбаларига кўра, Адам Қодиров оғир жароҳат олган. Шунингдек, Niyso канали аварияда унинг қўриқчилари — Бислан Каимов, Шамиль Ирасханов ва Апти Ирасханов ҳам жабрланганини хабар қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг