Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналдиньо қалбаки паспорт билан Парагвайда ушланди

Роналдиньо қалбаки паспорт билан Парагвайда ушланди

Фото: «Eurosport»

Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, футбол юлдузи Роналдиньо қалбаки паспорт билан Парагвайда ушланди.

Бироқ Парагвай прокуратураси Роналдиньога нисбатан айблов эълон қилмайдиган бўлди. Бу ҳақда прокурор Федерико Дельфино маълум қилди.

Суд вакилига кўра, мамлакатга қалбаки ҳужжатлар билан кирган Роналдо де Ассис Морейра — яъни Роналдиньо ҳамда унинг акаси Роберто тергов учун муҳим маълумотларни тақдим этишгани боис озодликка чиқарилган.

Иш ҳамон кўриб чиқилмоқда, Роналдиньо эса саккиз соатлик сўроқдан сўнг прокуратура биносини тарк этган, деб ёзмоқда «ABC Color» газетаси. Поркурор Дельфино бир неча шахсларга нисбатан айблов эълон қилингани, Роналдиньо ва акаси улар орасида йўқлигини айтган. Бироқ тергов якунига етгунига қадар ака-укалар Парагвайда қолишларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньода 2,3 млн. евро қарздорлик мавжудлиги аниқлангач, Бразилияни тарк этиши тақиқланган эди. Шунга қарамай, у қалбаки паспорт билан қўшни Парагвайга жўнаб кетган. Унга қалбаки паспорт олишда ёрдам берган тадбиркор Вильмондес Соуза Лира Бразилияда ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг