Роналдунинг бойкотидан Саудия Пролигаси 2,4 млрд доллар зарар кўрди
Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият туфайли FOX Sports трансляция ташкилоти Саудия Пролигаси билан ҳамкорликни тўхтатди.
Бу жуда жиддий молиявий оқибатларга олиб келиши мумкин. Хусусан, Саудия Пролигаси глобал медиа ва тижорат лойиҳаларининг ўзидан 2,4 млрд доллар атрофида зарар кўрди, деган маълумотлар тарқалди.
Айни воқеликлар Саудия футболининг халқаро имижини безамаслиги аниқ.
Криштиану Роналду ушбу мамлакат клубларида амалга оширилган сўнгги трансферларга, аниқроғи, ҳамма клубларга тенг имконият яратилмаётганидан норозилик сифатида «Ан Наср» ўйинларини бойкот қилмоқда. CR7 футбол ичидаги ва атрофидаги катта шахслигини исботлашдан тўхтамаяпти.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter