Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия осмонида ҳарбий самолёт изсиз йўқолди

Россия осмонида ҳарбий самолёт изсиз йўқолди

Бугун, 22 сентябр куни Россиянинг Хабаровск шаҳридан учган Ан-26 ҳарбий самолёти радарларда кўринмай йўқолган.

Бортида 6 киши бўлган ушбу учоқ техник парвоз учун учган эди. Экипаж бирор муаммо ёки носозлик ҳақида хабар қолдирмаган. Бортда ҳалокат сигналлари ҳам кузатилмаган.

Самолётнинг изсиз йўқолишига аэропортдан 38 км. узоқда жойлашган Хехцире қўриқхонаси, радарларнинг нотўғри ишлаши ёки ноқулай об-ҳаво сабаб бўлиши мумкин.

Самолётни қидириш учун Росавиация вертолёти ва қутқарувчилари юборилган. Айни пайтдаги ёмон об-ҳаво шароити қидирувга халақит бераётгани айтилмоқда.

Россия тергов қўмитаси ушбу ҳолатни ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши деб топган ва иш очган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг