Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беҳазил: Саакашвили Украинага 1 апрель куни қайтмоқчи...

Беҳазил: Саакашвили Украинага 1 апрель куни қайтмоқчи...

Гордоннинг кўрсатувидан скриншот

Михаил Саакашвили 2017 йили президент (Пётр Порошенко) буйруғи билан Украинадан чиқариб юборилганди. Чегара хизмати унинг 2021 йилгача мамлакат ҳудудига киришини тақиқлаб қўйган.

Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили 1 апрель куни Украинага учиб келишини таъкидлади. Ўз сўзини далиллаш учун учун ҳатто телефонидаги авиачиптани ҳам кўрсатди.

— Бу чиптани олишдан мақсадим шуки, Порошенко сайловда иккинчи босқичга ўтолмайди. Турган гапки, у ютқазганидан сўнг ҳеч бир чегарачи унинг буйруғини бажармайди ва менинг Украинага киришимга тўсқинлик қилмайди, — деди Саакашвили журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида.

Сиёсатчи Украина келажагига ишонишини, Порошенкосиз Украинани орзу қилаётганини қўшимча қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг