Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева ўғли Миромон чизган «Троя» картинасини эълон қилди

Саида Мирзиёева ўғли Миромон чизган «Троя» картинасини эълон қилди

Миромоннинг «Троя» картинаси.

Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева «Facebook»даги саҳифасида мактабларда навбатдаги ўқув йили якунига етганига бағишланган пост қолдирди.

Саида Мирзиёева постга иккита суратни ҳам илова қилди — бирида қизи Саодатнинг пианино чалаётгани, иккинчисида ўғли Миромон чизган «Троя» картинаси акс этган.

Саодат пианино чалмоқда. Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

«Дам олиш кунлари барчага хайрли бўлсин!

Қолаверса, нафақат навбатдаги ҳафта, балки бутун бир ўқув йили якунига етмоқда. Бу шундай бир даврки, фарзандларимиз нақадар қизиқувчан, асосийси, улғайиб бораётгани тобора аён бўлади. Ўғлинг тригонометрик функциялар ва геометрик прогрессияларни осонлик билан ечаётгани, расмлари эса аста-секин ҳақиқий картиналарга айланаётганини сезасан.

Қизинг эса мусиқа дарсларида Бетховеннинг «Элизага» асарини ёдлаётгани, ўзбек, инглиз ва рус тилига қўшимча равишда француз тилини ҳам ўрганишни истаётганини тушунасан.

Нега фарзандларимиз муваффақиятларидан ўз ютуқларимиздан ҳам ортиқ фахрланамиз, уларнинг кичик ғалабаларидан хурсанд бўламиз? Эҳтимол, инсон бахтли келажакка инониши учундир. Шу ишончнинг энг мустаҳкам пойдевори эса бизнинг одобли ва билимли фарзандларимиздир!

Фарзандларингиз-чи, ўқув йили якунида улар сизни нима билан хурсанд қилди?», деб ёзади Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг