Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда бир аёл «кредитор»ини ўлдирди

Самарқандда бир аёл «кредитор»ини ўлдирди

Фото:«Зарафшон» газетаси

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи аёл А.О. аввалига янгаси М.С.дан 200 АҚШ доллари олади. Бунинг ҳисобидан А.О. бизнесини кенгайтиради, бироқ бу ҳам унга камлик қилди.

Кейинги сафар у янгасидан 2 минг доллар қарзга олади ва пулларни уч ойдан сўнг фоизи билан қайтаришга қариндошини ишонтиради. Бироқ қарзни қайтариш муддати етгач, М.С. ҳар куни ундан пулларни қайтаришини талаб қила бошлайди.

А.О. қандай қилиб «кредитор»дан қутулиш йўлларини излашга тушади ва бир куни ўзи билан металл бўлагини олиб М.С.нинг уйига боради. Янгаси қарзни олиб келди, деб ўйлаб хурсанд бўлади. Аммо А.О. қулай пайтни пойлаб, металл билан аёлнинг бошига уради. М.С. йиқилиб тушганини кўриб, қочиб кетади.

«Зарафшон» газетасининг ёзишича, шифокорлар 3 кун давомида жароҳатланган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга уринади. Бироқ жабрланувчи вафот этади.

А.О. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди қарори билан 13 йилга озодликдан маҳрум этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг