Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева 6 нафар ҳамюртимизга мукофот топширди

Танзила Норбоева 6 нафар ҳамюртимизга мукофот топширди

Фото: Xabar.uz

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, ялпи мажлис аввалида, Сенат Раиси Танзила Норбоева Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган 6 нафар ҳамюртимизга мукофотларни топширди.

Хусусан, тақдирланганлар орасида спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина, «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонаси наққош устаси Махаматали Юнусов ва Алишер Навоий номидаги академик катта театри симфоник оркестри дирижёри Камолиддин Уринбаевлар бор.

Ялпи мажлисда сенаторлар 19 та масалани кўриб чиқиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг