Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сердар Бердимуҳамедов Кўксаройда тантанали кутиб олинди (фото)

Сердар Бердимуҳамедов Кўксаройда тантанали кутиб олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов махсус шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутладилар ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатдилар. 

Сўнг Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг