Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергели машина бозори қаерга кўчади?

Сергели машина бозори қаерга кўчади?

Фото: «Спутник»

Шу кунларда Тошкентдаги Сергели машина бозори Тошкент вилоятига кўчирилаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Бунга ойдинлик киритиш учун ЎзА Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ахборот хизмати билан боғланди.

— Ҳақиқатан, Сергелидаги машина бозори Тошкент вилоятининг Чиноз туманига кўчирилиши режалаштирилган. Бироқ Чиноз туманида бозорга айлантирилиши керак бўлган ҳудуд талабга жавоб бермагани боис, бозорни кўчириш қолдирилди. Чиноз туманида машина бозори учун мўлжалланган ҳудудни тартибга келтириш лозим. Бу эса ўз ўрнида вақт талаб этади. Айни дамда бозор Чиноз туманига қачон ўтказилиши маълум эмас, — дейди ахборот хизмати вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Сергели туманида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадларини кўзлаган. Туман ҳудудида жойлашган автомобиль бозори ортиқча тирбандликларга сабаб бўлиб, аҳолига қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.

Шу мақсадда ҳукумат мазкур бозорни Тошкент вилояти ҳудудига кўчириш бўйича таклифларини берган. Mазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 июль куни Сергели туманига ташрифи доирасида муҳокама қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг