Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳарсозликда хорижий норматив ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат берилди

Шаҳарсозликда хорижий норматив ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат берилди

2020 йил 14 мартдан 2028 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатидан тартибга солишга доир хорижий норматив ҳужжатлар қўлланишига рухсат берилди. Улар миллий норматив ҳужжатлар билан биргаликда қўлланилиши мумкин.

Бунинг учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

— қонунчиликка мувофиқ махсус техник шартларни ишлаб чиққан ҳолда, хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларининг мослаштириш;
— зарур ҳолларда мослаштирилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун ваколатли орган томонидан жалб қилинган мустақил хорижий мутахассислар ва консультантлар хизматлари учун тўлов харажатлари, ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, буюртмачи (инвестор) томонидан қопланиши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг