Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Копенгаген дунёдаги «энг яшил» пойтахтга айланади (видео)

Копенгаген дунёдаги «энг яшил» пойтахтга айланади (видео)

Фото: «Popustplus.hr»

«Euronews» Дания пойтахти Копенгагенни дунёдаги илк углероддан нейтрал пойтахт, дея таърифлади. Копенгаген ўз олдига оламшумул экологик мақсад қўйган. Муддати — 2025 йилгача. 17 йил аввал киришилган ушбу ташаббусга сармоядорларнинг 26 млрд. евро маблағлари тикилган.

Копенгагенда барча бинолари кўп функцияли, фасадлари ҳаво ҳароратини бошқариб, ёмғир сувини йиғадиган бутун бошли эко-туманлар барпо этиляпти.

Фото: «Euronews»

Ульрик Ларссен, шаҳарни режалаштириш бўйича маслаҳатчи:

«Биз турган жой — автотураргоҳ томи. Бу ерда ўйин майдончаси бор. Энг пастки қаватида чиқиндилар ташланадиган жой бор, супермаркет ҳам ўша ерда. Замонавий кўп функцияли уйлар қандай бўлиши керак, деган саволга шу бинодан жавоб топасиз.

Копенгаген лойиҳасида тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида урғу берилган.

Фото: «Euronews»

Грегуар Лори, «Euronews»:

«2000 йилда бу шамол электр станцияси дунёда энг каттаси эди. Ҳозир у 60 мингта хонадонни электр қуввати билан таъминлаяпти».

Шаҳар маъмурияти яна иккита қўшимча станция қуриб, «яшил энергия»ни янада кўпайтирмоқчи.

Фото: «Euronews»

Копенгаген аҳолиси ва сайёҳларнинг 75 фоизи пиёда, велосипедлар ва жамоат транспортида ҳаракатланади. Сентябрь ойида шаҳарда метронинг янги тармоғи ишга туширилди. Бундан мақсад — йўллардаги автомобиллар сонини камайтириш орқали мусаффо ҳавони сақлаб қолишдир.

Фото: «Euronews»

Хенрик Плугманн-Олсен, Копенгаген метроси директори:

«Агарда сиз манзилингизга метрода етиб олсангиз, ҳавонинг СО2 билан ифлосланиши бир километрга 7 г.ни ташкил этади. Буни автомобиль билан таққосланг: улар бир километрга 130 г. заҳар чиқаради».

2019 йилда Копенгаген метроси 65 миллион йўловчи ташиди. Янаги йилдан кўрсаткич икки бараварга ошиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг