Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига таъзия билдирди

Фото: «Asr.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга Флорида штати Паркленд шаҳридаги «Marjory Stoneman Douglas High School» мактабида юз берган отишма юзасидан таъзия билдирди.

Хабар берганимиздек, воқеа оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди.

«Флорида штатидаги «Marjory Stoneman Douglas High School» мактабида мудҳиш ҳодиса юз бергани ҳамда унда инсонлар ҳалок бўлгани бизни чуқур қайғуга солди», — дейилади Президент мактубида.

Давлатимиз раҳбари ушбу воқеа юзасидан АҚШ Президентига таъзия билдирди ҳамда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзолари, яқинларига ўз ҳамдардлигини етказишни сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг