Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга китоб совға қилди

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга китоб совға қилди

Фото: «President.uz»

Тожикистонга ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев «Дўсти» майдонидаги Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «President.uz»

Шунингдек, Душанбеда бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Абдураҳмон Жомий қаламига мансуб «Муҳаббат махзани» китобининг ўзбек тилидаги таржимасини Имомали Раҳмонга туҳфа қилди.

Яқинда Ўзбекистонда Жомийнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, «Муҳаббат махзани» номи остида чоп этилган эди. Президент сўзбошиси билан нашр қилинган ушбу китоб Тожикистон раҳбарига катта мамнуният бағишлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг