Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Бугун 21 март куни пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена» муз саройида Наврўз байрами тантаналари ўтказилмоқда. Мазкур тадбир «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Президент ўз нутқида бутун Ўзбекистон халқини Наврўз билан қутлади. «Биз ўз олдимизга катта марраларни қўйдик. Уларни халқимиз билан бирга албатта амалга оширамиз. Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!» деди президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг