Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Хотира ва қадрлаш куни билан қутлади (видео)

Бугун Тошкентдаги Ботаника боғида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган уруш ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.

Байрам тадбири «Ўзбекистон 24» телеканали ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Facebook»даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг