Шахмат: Афрўза Ҳамдамова рапид йўналишида жаҳон чемпиони
Шу йилнинг 14–21 апрел кунлари Сербиянинг Врниачка Баниа шаҳрида 8–18 ёш тоифасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Рапид баҳслари якунига кўра, 18 ёшгача қизлар ўртасида Афрўза Ҳамдамова 8,5 очко билан жаҳон чемпиони бўлди.
Шунингдек, 12 ёшгача ўғил болалар ўртасида Исломбек Ҳусанов бронза медалини қўлга киритди.
Ҳуснорахон Ҳуснитдинова эса блиц масалалар ечиш бўйича жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллади.
Блиц баҳслари ғолиблари 20 апрел (бугун) куни аниқланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter