Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ Шайхонтоҳурдаги аянчли ЙТҲ ҳақида маълумот берди: икки киши вафот этган

ФВВ Шайхонтоҳурдаги аянчли ЙТҲ ҳақида маълумот берди: икки киши вафот этган

Фото: ФВВ матбуот хизмати

18 июнь куни соат 05:52 да Шайхонтоҳур туманида «Камаз» юк машинаси йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилган, натижада  автоуловнинг мотор ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

Юзага келган автоҳалокат ва ёнғин натижасида икки нафар фуқаро вафот этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари ёнғинни 22 дақиқада бартараф этган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг