Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий Корея коронавирусдан ҳоли мамлакатлигича қолмоқда

Шимолий Корея коронавирусдан ҳоли мамлакатлигича қолмоқда

Куни кеча Шимолий Кореяда коронавирус юқтиришда биринчи гумонлор ушланган ва Кесон шаҳри кучайтирилган карантинга олинганди.

Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозими Юн Тхэ Хонинг маълум қилишича, Шимолда ушланган гумондорда вирус тасдиқланмаган.

Шубҳага олинган шахс вирус ташувчи ҳам эмас, бемор билан мулоқотда ҳам бўлмагани айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни мамлакатда коронавирус хавфи сабаб КХДР Меҳнат партияси сиёсий йиғилиши ўтказилган ва уни шахсан Ким Чен Ин бошқарган эди.

Эслатиб ўтамиз, расман Шимолий Корея коронавирус қайд этилмаган саноқли давлатлардан бир бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг