Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 18-сониядаёқ нокаутга учратди

Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 18-сониядаёқ нокаутга учратди

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур баҳсда ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. Жанг муддатидан олдин якунланди. Баҳсни кетма-кет зарбалар билан бошлаган боксчимиз 18-сониядаёқ рақибини нокаут ҳолатига туширди.

Маълумот учун, бу Шоҳжаҳон учун профессионал рингдаги 16-жанг бўлди. Эргашев уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 15 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руизнинг ўтказган жанглари сони 50 тага етди. Аргентиналик боксчи уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 18 маротаба имкониятни бой берган (3 та нокаут).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг