Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашевнинг машғулотлари қандай ўтади? (позитив видео)

Шоҳжаҳон Эргашевнинг машғулотлари қандай ўтади? (позитив видео)

Фото: «sports.uz»

Енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев яна бир ҳафтадан сўнг, жорий йилнинг 15 февраль куни ўзининг навбатдаги жангини Канзас штатидаги (АҚШ) Малван шаҳрида ўтказади.

Мазкур жангда боксчимиз америкалик тажрибали чарм қўлқоп устаси Микал Фоксга (19-5-0) қаршилик кўрсатади.

Айни дамда Шоҳжаҳон ушбу жангга тайёргарлик кўриш учун Флорида штатининг Майами шаҳрида машғулот ўтказмоқда, деб хабар берди «Sport.uz».

«Мен Майамида Микалга қарши ўтадиган жангга жиддий тайёрланмоқдаман. Ушбу баҳс мен учун муҳимдир. Бу ерда бир неча спарринг жанглар ўтказдим, шунингдек, тактик ва техник ҳамда жисмоний ҳолатимни яхшиловчи машқларни бажармоқдаман. Насиб қилса, навбатдаги жангда ҳам ғалаба қозонаман», – дейди Шоҳжаҳон Эргашев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг