Шри Деви вафот этди

Ҳиндистонлик таниқли киноактриса Шри Деви кеча, 24 февраль куни Дубай шаҳрида 54 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «CNN» нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўлим сабаби юрак хуружи бўлган. Бу вақтда Шри Деви қариндошининг никоҳ маросимида эди.
Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд ва мамлакат бош вазири Нарендра Моди актрисанинг яқинларига ҳамдардлик билдиришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter