Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шунчаки даҳшат! Эр-хотин боласини ўлдириб, мурдани ёқиб, майдалаб, дарёга оқизишган

Шунчаки даҳшат! Эр-хотин боласини ўлдириб, мурдани ёқиб, майдалаб, дарёга оқизишган

4 ноябрь куни бир аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, 5 ёшли қизини Бектемир туманида жойлашган “Compass” савдо мажмуасида йўқотиб қўйганини айтган.

Тошкент шаҳар прокуратураси ва Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тузилган тезкор-тергов гуруҳи бу аёл ва эрининг кўрсатмаларидан шубҳаланган. Қидирувга қарамасдан, фарзанди бир кун мобайнида топилмагани сабабли, у қотиллик жинояти қурбони бўлгани тусмоли асосида дарҳол Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича, 25 октябрь куни кечаси соат 03:00 лар атрофида эр-хотин Сергели туманида ижарада яшаб келган хонадонда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, фарзандини уриб, дўппослаб, қасддан ўлдирганлар.

Сўнгра содир этилган жиноятларини яшириш ва жазодан қутулиш мақсадида, мурдани йўқотиш пайига тушганлар. Уни йўл сумкасига жойлаштириб, шу куни тонгда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги ижарага олинган дала ҳовлига олиб боришган. Мурда ўчоқда ёқилиб, сўнг ёнмай қолган қолдиқлари қопга солиниб, Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Шундан кейин, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни чалғитиш ва асл ҳолатни яшириш мақсадида, фарзанди бедарак йўқолиб қолганини “саҳналаштирганлар”.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида боланинг мурда суяклари топилиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Жиноят иши бўйича эр-хотин қасддан одам ўлдиришда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Тергов ҳаракатлар давом эттирилмоқда, натижасига кўра қўшимча маълумот бериб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг