Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сирли харидор»лар қандай тартибда тайёрланади?

«Сирли харидор»лар қандай тартибда тайёрланади?

Ҳукуматнинг жорий йил 22 октябрдаги 667-сонли қарори билан нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан «сирли мижоз» ва назорат хариди тадбирларини амалга ошириш тартиблари белгиланган эди. Бу орқали тиббий хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида қонун талабларига риоя этилишини ННТлар томонидан холис баҳолаш тизими жорий этилади.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 3722-сон қарори билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини ўқитиш ва уларга «сирли харидор» махсус сертификатини бериш ҳамда харид фаолиятини назорат қилиш тартиби белгиланди.

Низомга мувофиқ, ННТ ходимларини ўқитиш уларнинг буюртманомалари бўйича Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ўрганиш маркази томонидан амалга оширилади. Ўқув курслари якунида тингловчиларга курсни тамомлаганлик тўғрисида махсус сертификат берилади.

Тингловчилар учун ўқув курсларининг давомийлиги 18 соатни ташкил этади. Бунда ариза берувчининг илтимосига кўра ўқув курсларининг давомийлиги 30 соатгача узайтирилиши мумкин.

Тингловчилар учун ўқув курслари Марказда ёки масофавий таълим шаклида ташкил этилади.

Ўқув дастури қуйидаги масалаларни қамраб олади:

  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби;
  • «сирли харидор» тадбирлари ва назорат харидини ўтказиш, уларнинг натижаларини расмийлаштириш асослари ва тартиби;
  • савдо, хизмат кўрсатиш ва реклама соҳасидаги амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилиш;
  • ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш.

Ўқув курслари якунида Марказ тингловчиларнинг билими ва ўзлаштиришини баҳолаш учун тест синовларини ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг