Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Соққа»ни сананг, ҳоким қарорини чиқариш бизга тан!»

«Соққа»ни сананг, ҳоким қарорини чиқариш бизга тан!»

Наманганда 5 гектар ер майдони савдоси «пишмади».  Икки шерик - Ж. А. ва Х. Р. бир бўлиб, фуқаро М.га «Д.» хусусий корхонасига қарашли 5 гектар ер майдонини унга боғ ташкил қилиш учун туман ҳокими қарорини чиқартириб  беришга ишонтиришди гўё. Бекорга эмас, албатта. Бунинг «хизмат» баҳоси айтишди: 10 минг «кўки»дан ҳам кўпроқ экан.  М. розилик билдирди: «хўп, гаплашамиз». Кейинги суҳбат терговчи ҳузурида бўлди. Чунки, «харидор» тўғри тегишли органга мурожаат қилган, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «ҳожатбарорлар» 7 500 АҚШ доллари ва 26 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланганди-да.

Бош прокуратура матубот хизматига кўра, айни пайтда уларга нисбатан фирибгарлик (168-модда) аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда жиноят иши бўйича бошқа фигурантлар пайдо бўлиши эҳимолдан ҳоли эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг