Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ССВ Бекободда болаларнинг заҳарланиши ҳолати бўйича маълумот берди

ССВ Бекободда болаларнинг заҳарланиши ҳолати бўйича маълумот берди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун эрталаб соат 8:55 дан 13:40 гача Тошкент вилояти Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиш белгилари билан 15 нафар боғча ёшидаги болалар олиб келинган. Улар зудлик билан мутахассис шифокор кўригидан ўтказилиб, «ўткир диарея» ташхисига гумон қилиниб шифохонага ётқизилган, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган ва қуйидагиларни аниқлаган.

Маълум бўлишича, мурожаат қилувчилар Бекобод шаҳар 15-мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчилари ҳисобланади. 

Айни пайтда шифохонанинг малакали мутахассислари томонидан беморлардан умумий лабаратор таҳлил намуналари олиниб, туман ДСЭНМга юборилган.

Барча беморлар шифокорлар томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилган. Беморларни даволаш ишлари қатъий назоратга олиниб, етарли даражада дори-дармонлар билан таъминланган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида болаларнинг умумий аҳволи яхшиланди, шифокорлар даволаш ишларини олиб бормоқда.

Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур ҳолат қатъий назорат остига олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Бекобод шаҳрида содир бўлган ушбу ҳолат юзасидан баёнот берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг