Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Статистика: ҳайит намозида 2,2 миллиондан зиёд фуқаро қатнашди

Статистика: ҳайит намозида 2,2 миллиондан зиёд фуқаро қатнашди

Фото:«Muslim.uz»

Бугун Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 2 057 та масжиддан 1 983 тасида 2,2 миллиондан зиёд фуқаро ҳайит намозини ўқиди. Бу ҳақда ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотларига асосланиб, Kun.uz  хабар берди.

Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 102 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 108 та, Самарқанд вилоятида 272 та, Бухоро вилоятида 103 та, Навоий вилоятида 69 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидда намоз адо этилган.

Қайд этишларича, Тошкент шаҳридаги 102 та масжидда 479 минг нафардан зиёд ўзбекистонликлар ҳайит намозида иштирок этган. Хусусан, «Ҳазрати Имом» мажмуасида 17 мингдан зиёд, «Минор» масжидида эса 15 мингдан зиёд фуқаролар намоз ўқиган.

Сал аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳайит намози шукуҳи акс этган расмларни тақдим этганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг