Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда поездга урилган «Дамас»нинг ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарёда поездга урилган «Дамас»нинг ҳайдовчиси вафот этди

Иллюстратив фото.

16 январь куни Сурхондарё вилоятидаги Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Унга кўра, «Дамас»  автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлиб, «Тошкент-Термиз»  йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган йўловчи поездининг ён томонига урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилди. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди.

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирган. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг