Таниқли ёзувчи Бобохон Муҳаммад Шариф вафот этди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқаро "Аntique World" илмий академиясининг профессори, доктори, адабиётшунос, таржимон ва ношир Бобохон Муҳаммад Шариф кеча, 5 февраль куни 77 ёшида вафот этди.
Ёзувчилар уюшмаси марҳумнинг оиласи ва яқинлари ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун, Муҳаммад Шариф ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган "Мендирман Жалолиддин" сериалининг сценарий муаллифларидан бири ва сериалнинг бош маслаҳатчиси бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter