Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Telegram», «WhatsApp», «Facebook» — энг хавфли иловалар

«Telegram», «WhatsApp», «Facebook» — энг хавфли иловалар

Фото: «Flickr.com»

«Appthority» компанияси корпоратив фойдаланувчилар учун энг хавфли иловалар рўйхатини тузди. Унга кўз югуртирсангиз «WhatsApp», «Facebook», «Telegram каби ўта таниш ва «қадрдон» номларни учратасиз.

Экспертлар хавфли иловалар «учлиги»ни амалий тизимлар йўналишида тақсимлашди:

  • «iOS»-қурилмалар — «WhatsApp» (мессенжер), «Facebook» (ижтимоий тармоқ), «Waze» (навигация дастури);
  • Android»-қурилмалар — «WhatsApp» (мессенжер), «Facebook» (ижтимоий тармоқ), «Telegram» (мессенжер).

Юқоридаги рўйхат нимага асосланиб тузилди?

Экспертлар назарида номлари саналган иловалар қурилмаларнинг амалий тизими хавфсизлик тизими қоидаларини жиддий бузиши мумкин. Масалан, ишлаб чиқарувчилар серверларига шахсий маълумотларни жўнатиб юбориши ёки фойдаланувчининг ўзини кузатиши эҳтимолда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг