Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Telegram»ни «App Store»дан ўчириб ташлашса ёки блоклашса, уни «iOS»га ўрнатиш йўллари

«Telegram»ни «App Store»дан ўчириб ташлашса ёки блоклашса, уни «iOS»га ўрнатиш йўллари

Фото: «Лайфхакер»

«Telegram» асосчиси Павел Дуровнинг фойдаланувчилар маълумотларини ҳеч кимга ошкор қилмаслик борасидаги мустаҳкам позицияси кўплаб корпорация раҳбарларининг норозлигига сабаб бўлмоқда. Мессенжерни блоклашмоқда, рақамли дўконлардан ўчириб ташлашмоқда, ҳатто айрим мамлакатларда тақиқланган ҳам.

Яқиндагина «Apple» ўзининг «App Store» дўконидан «Telegram»ни ўчириб ташланган эди. «Android»дан фарқли ўлароқ «iOS»лар учун мобиль дастурларни фақатгина «Apple»нинг расмий дўконларидан кўчириб олиш мумкин, шу сабабли бу борада муаммолар юзага келиши табиий. Шунга қарамай муаммонинг муқобил ечими мавжуд. «Лайфхакер» бу борада синалган усуллар билан бўлишди.

«Telegram X»ни «Apple Configurator» орқали ўрнатиш

Мазкур усулда мессенжерни «Apple»нинг компаниялар ва турли ўқув муассасалари учун «iOS» қурилмаларини ўрнатишда яратган ipa-файли орқали ўрнатиш мумкин. Уни ўрнатиш тартиби қуйидагича:

  1. «Telegram Beta» каналига ўтамиз ва ўрнатилиши лозим бўлган ipa-файлини кўчириб оламиз. Бундан #iOS тегидан фойдаланиш самара беради;
  2. «Маc App Store»дан ушбу ҳавола орқали «Apple Configurator»ни ўрнатамиз;
  3. «iOS» қурилмани улаймиз ва ўрнатилган дастурни ишга туширамиз;
  4. Девайсдаги тасвирга босиб, ён томондаги менюдан Аппс бўлимини очамиз;
  5. Кўчириб олинган «Telegram X» ipa-файлини бу ерга «олиб келиб», ўрнатиш тугмасини босамиз;
  6. Шундан сўнг ишчи столда пайдо бўлган «Telegram X» белгисини босиб, ишончсиз дастурни дея келган огоҳлантириш хабарига «Бекор қилиш» (Отменить) тугмасини босамиз;7. Созламаларга кириб, «Асосий» рукнини, сўнг «Қурилмани бошқариш» бўлимини танлаймиз ва у ердан «TELEGRAM MESSENGER LLP»да профил очамиз;8. Ниҳоят «TELEGRAM MESSENGER LLP’га ишониш» тугмасини босамиз ва барчаси тайёр.

«Telegram»ни қўллаб-қувватлайдиган муқобил мессенжерларни ўрнатиш

Расмий «App Store» дўконида «Telegram»нинг ўрнини босувчи кўплаб муқобил дастурлар ҳам бор. Уларнинг айримлари сақланиб қолган ва улардан хабар алмашишда бемалол фойдаланаса бўлади.

Масалан, «Telegram» ва «Telegram Х» бўлмаган тақдирда «Loopy», «Mbogram» ёки «TechGram»ни кўчириб олиш мумкин. Ушбу мессенжерларнинг имконияти расмий дастурлардан ортиқ бўлса ортиқки, кам эмас.

Веб-версиядан фойдаланиш

Умуман олганда мобиль дастурни ўрнатишдаги муаммолардан воз кечиб, «Telegram»нинг веб-версиясидан фойдаланса ҳам бўлади. Уни ҳар қандай қурилмалардаги браузерларда бемалол қўллаш мумкин, жумладан, мобиль телефонларда ҳам.

Қуйидаги ҳавола бўйича ўтилади ва телефон рақамингиз орқали рўйхатдан ўтилади. Тасдиқлаш коди киритилганидан сўнг, чатлар ўрин олган интерфейс пайдо бўлади.

Дастурнинг веб-версияси «Safari» браузерида яхши ишлайди. Хабарлар бир зумда келади, барчаси тез юкланади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг