Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Темур Кападзе терма жамоага Сервер Жепаров ва Азизбек Ҳайдаровни нега чақирмаганини айтди

Темур Кападзе терма жамоага Сервер Жепаров ва Азизбек Ҳайдаровни нега чақирмаганини айтди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган Темур Кападзе ўртоқлик учрашувлари учун кенгайтирилган таркибни эълон қилган эди.

Капазде кенгайтирилган таркибда нима учун Сервер Жепаров ва Азизбек Ҳайдаровга жой тегмаганларини Миллий олимпия қўмитаси сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

- Бу энг аввало келажак учун қилинаётган иш. Чунки, ёшларимиз сафида ҳам кучли футболчилар бор. Олдимиздаги илк вазифа таркибни ёшартириб, уларни тайёрлаб бориш. Осиё ўйинлари, қитъа чемпионати, Токио-2020 Олимпия ўйинлари ва албатта жаҳон чемпионати турибди. Келишилган ҳолда таркибга Сервер Жепаровни ҳам, Азиз Ҳайдаровни ҳам чақирмадик. Таркиб ёшартирилаётгани сабаб ушбу йиғинга уларни бекорга овора қилиб чақириб ўтиришни истамадим. Қолаверса футболда авлодлар алмашинуви табиий холат. Буни барча профессионал футболчилар тушунишлари, тўғри қабул қилишлари лозим.

- Бу борада Сервернинг ўзи қандай муносабат билдирди?

- Унга барчасини тушунтирдим. У ҳам қарорни тўғри қабул қилди. Жепаров 35 ёшда. Балки, чет эллик мураббий келиб уни яна миллий терма жамоага чақирар. Уни нималарга қодир эканлигини барчамиз билишимизни, ҳозир тўп сураётган клубидан безовта қилмоқчи эмаслигимизни тушунтирдим. Унинг қандай ёрдами тегиши мумкинлигини барчамиз биламиз. Шунчаки, ҳозир ёшларнинг имкониятларини синовдан ўтказмоқчимиз. Шунингдек, Азизнинг ҳам имкониятини ҳамма билади. Унга ҳам барчасини тушунтирдим. Улар тўғри қабул қилишди. Чунки, бундан буёғига ҳоҳлаймизми йўқми миллий терма жамоамиз асосини ёшларимиз ташкил қилади. Уларни ҳозирдан тайёрлаб борсак тўғри бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг