Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tesla» ходимларининг 9 фоизини ишдан бўшатади

«Tesla» ходимларининг 9 фоизини ишдан бўшатади

Фото: «КОЛЕСА»

«Tesla» компаниясининг асосчиси Элон Маск яқин орада электрокар ишлаб чиқариш борасидаги ходимларининг аксариятини ишдан бўшатади. Бунда ишдан кетадиганларнинг асосий қисмини компания бошқарувидаги ходимлар ташкил этади, деб хабар берди «NV.ua».

«Биз харажатларни қисқартириш ва фойда келтириш йўлида оғир қарорни қабул қилишга мажбур бўлдик. Тахминан барча ходимларимизнинг 9 фоизини ишдан бўшатамиз», — дейди Маск.

Ишчиларни қисқартириш ишлаб чиқариш борасидаги ходимларга тааллуқли эмас. 9 фоиз ходим ишдан бўшатилгач, тахминан 37 минг нафар ишчи қолади.

Аввалроқ, «Tesla» асосчиси Элон Маск «Tesla Model 3» версиясини 35 минг доллардан ишлаб чиқариш орқали компания банкрот бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг