Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тестлар ҳақида саволим бор

Тестлар ҳақида саволим бор

«Чой, чой... Намунча чой ичишади булар», — дейди бўлғуси келин «Суюнчи» кинофилмида. Шунга ўхшаб мен ҳам аниқ жавоб олиш учун  яна савол билан мурожаат қилишга жазм қилдим.

Шу йилнинг апрель ойида «Иккита саволим бор» сарлавҳаси остида «Xabar.uz»да эълон қилинган мақоламда 2019-2020 ўқув йили учун тестлар қандай тартибда тузилишини сўраган эдим. Саволимга педагогика фанлари доктори, профессор Бегзод Жумаев: «11-синф ҳамда ўрта-махсус, касб-ҳунар коллежларининг 3-курс битирувчилари томонидан ўзлаштириладиган  дастурлар қиёсий таҳлил қилиниб, умумий ва ягона кодификатор аниқлаштириб олинади», — деб жавоб берган эди.

Яқинда ДТМнинг веб-сайтида шу ҳақдаги янгилик эълон қилинди. Лекин тестларнинг   ҳам 10-11 синф, ҳам ўрта-махсус, касб ҳунар коллежларининг умумий мавзулари асосида тузилиши ёки икки хил, яъни мактаб битирувчилари учун алоҳида, коллеж, лицей учун алоҳида бўлиши тўғрисида аниқ гап айтилмаган.

Ўқув йилининг уч ойи ортда қолди. ДТМ ходимларига телефон орқали мурожаат қилиб: «Ахборотнома»нинг махсус сони қачон эълон қилинади», — деб сўрасам, декабрда деб жавоб қилишди.

Баъзи нарсаларга ҳайронман:

  1. Нега «Ахборотнома»нинг махсус янги сони сентябрь ойидан бошлаб нашр қилинмайди? 
  2. Нега мутасаддиларни бу йил сони миллиондан ошадиган абитуриентлар тақдири қизиқтирмайди?
  3. Бу йилги олий таълимнинг бакалавриат йўналишларига фанлар бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳон тестлари бир хил бўладими ёки икки хил?

Саволларимга мутассадилар аниқ жавоб беришларини кутиб қоламан.

Муроджон Хўжаниёзов, математика ўқитувчиси.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг