Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулистонда беморлар даволанаётган мажмуада кучли гумбурлаш эшитилди

Гулистонда беморлар даволанаётган мажмуада кучли гумбурлаш эшитилди

Бугун, 7 октябрь куни эрталаб Гулистон шаҳрида жойлашган «Алпомиш» спорт мажмуасида қаттиқ гумбурлаган овоз эшитилди ва портлаш содир бўлди. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода «Алпомишда кислород балони портлади», дейди ҳодисага яқин жойда бўлган гувоҳлардан бири. Тасвирларда портлаш оқибатида бинонинг том қисми шикастланганини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, мазкур мажмуада Сирдарё вилоятидаги коронавирус касаллигига чалинган беморлар даволанишмоқда.

Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ҳодиса юзасидан яқин дақиқаларда расмий маълумот берилиши кутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг