Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси узатишни бошлади

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси узатишни бошлади

«Ховар» АА

2 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон ва Тожикистон энергия тизимлари ажратилганидан тўққиз йил ўтиб қўшни республикалар ўртасида электр энергияси етказиб бериш қайта тикланди. Бу ҳақда «Газета.уз» Тожикистоннинг «Ховар» ахборот агентлигига асосланиб хабар тарқатди.

Ўзбекистон 2009 йилда Марказий Осиё ягона энергия тизимидан чиққанидан сўнг қўшни давлат чегарадош ҳудудларида электр энергияси алмашиш тизимида узилишлар юзага келган эди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9−10 март кунлари Тожикистонга давлат ташрифи чоғида ўзаро электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги келишув имзоланган эди.

Аввалроқ «Ўзбекэнерго» компанияси Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги билан 2018 йил вегетация даврида 1,5 млрд кВт.с ҳажмда электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги келишувга эришилгани ҳақида хабар берган эди.

2018/2019 йиллар қишки мавсумда Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш масаласи қўшимча кўриб чиқилмоқда, дея қайд этди компания.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг